14:26 / 03.03.2020
0
23923

Жанубий Корея президенти коронавирусга қарши уруш эълон қилди

Фото: Jung Yeon-Je-Pool / Getty Images

Жанубий Кореяда сўнгги суткаларда коронавирусга чалинганлар сони 600 кишига ошиб, 4812 кишига етди, 28 киши вафот этди. Касаллик юқтирганларнинг 75 фоизи йил бошида Ухань шаҳрида йиғилиш ўтказган «Синчхонжи» диний сектасининг аъзолари бўлган Тэгу шаҳри фуқароларидир. 

Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин ҳукумат мажлисида коронавирусга қарши уруш бошланганини билдирди. У барча вазирлик ва идоралардан фавқулодда вазиятларга куну тун тайёр туришни талаб қилди, деб хабар бермоқда Yonhap агентлиги.

«Тэгу шаҳри ва Кёнсан-Пукто провинциясидаги вазият ўзининг чўққисига чиқди ва бутун мамлакат юқумли касалликка қарши урушга кирди», — деди Мун Чжэ Ин.

Унинг сўзларига кўра, коронавирусга қарши курашга 30 трлн вон (25 млн доллар) йўналтирилади. Президент шунингдек барчани тиббиёт ниқоблари билан қисқа муддатда таъминлаш имкони йўқлиги учун мамлакат фуқароларидан узр сўради.  

Жанубий Кореяда сўнгги суткаларда коронавирусга чалинганлар сони 600 кишига ошиб, 4812 кишига етди, 28 киши вафот этди. Касаллик юқтирганларнинг 75 фоизи йил бошида Ухань шаҳрида йиғилиш ўтказган «Синчхонжи» диний сектасининг аъзолари бўлган Тэгу шаҳри фуқароларидир. 

Охирги маълумотларга кўра, бутун дунё бўйлаб 2019-nCoV вирусидан 3116 киши вафот этган, 90,9 минг киши вирус юқтириб олган, 48 мингдан ортиқ киши соғайиб кетган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top