Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маҳаллий маҳсулотларнинг халқаро бозорларга олиб чиқилиши енгиллаштирилади
Маҳаллий маҳсулотларнинг минтақавий ва халқаро бозорларга олиб чиқилишини енгиллаштириш мўлжалланмоқда
2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди.
Ҳужжатга кўра, йил давомида амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилади. Бунда:
маҳсулотлар минтақавий ва халқаро бозорларга олиб чиқиладиган йўналишларда жойлашган давлатлар билан халқаро автомобиль ташувлари соҳасида узоқ муддатли битимларни тайёрлаш;
Ўзбекистоннинг халқаро автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида ташувларни тартибга солувчи халқаро кўп томонлама битим ва конвенцияларга қўшилиши назарда тутилади.
Ижро учун масъуллар - Транспорт вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, ТИВ.
Шунингдек, Европа Иттифоқи билан икки томонлама Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик шартномасини муҳокама қилиш режалаштирилган.
Бу борада чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади. Дастурда:
Европа Иттифоқи томони билан музокараларнинг навбатдаги учрашув муддатини келишиб олиш;
музокараларнинг навбатдаги учрашувларида иштирок этувчи ишчи гуруҳлар фаолиятини ўрнатилган тартибда мувофиқлаштириш;
музокараларда Ўзбекистон вакилларининг иштирокини таъминлаш назарда тутилади.
Мавзуга оид
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
18:07 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Сурияга маҳсулотлар экспорти бошланади
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
16:36 / 29.05.2026