Ўзбекистон | 12:14 / 03.03.2020
2385
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон-Хитой Минтақалар форуми ўтказилади

Жорий йилда ўтказиладиган Ўзбекистон-Хитой Минтақалар форуми ва турли даражадаги бошқа қўшма тадбирлар жадвали муҳокама қилинди

Фото: ТИВ ахборот хизмати

2020 йилнинг 2 март куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Тошкент шаҳрига амалий ташриф билан келган Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, ХКП МҚнинг Ташқи ишлар бўйича комиссияси канцелярияси раҳбари Ян Цзечи бошчилигидаги делегация билан учрашди.

ТИВ хабарига кўра, кўп қиррали Ўзбекистон-Хитой кун тартибини муҳокама қилиш чоғида ўзаро ҳурмат ва ишонч руҳида ҳар томонлама стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтиришдан томонлар манфаатдор эканлиги яна бир бор таъкидланди. «Бир макон, бир йўл» ташаббуси доирасида инфратузилма, саноат, маданий-гуманитар ва бошқа қўшма лойиҳаларни амалга оширишга томонлар тайёрлиги таъкидланди.

Савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди. Транспорт-коммуникация масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги таклифлар кўриб чиқилди.

Учрашувда жорий йилда ўтказиладиган Ўзбекистон-Хитой Минтақалар форуми ва турли даражадаги бошқа қўшма тадбирлар жадвали муҳокама қилинди.

Шунингдек, БМТ, ШҲТ ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Музокараларда Хитой элчиси Жианг Ян иштирок этди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид