Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда муз спорти ва савдо объектлари мажмуаси қурилади
Тошкент шаҳрида муз спорти ҳамда замонавий савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари мажмуасини қуриш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари қабул қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳрида муз спорти ҳамда замонавий савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари мажмуасини қуриш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг:
а) Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Беруний шоҳкўчаси, 41-уй манзилида жойлашган “Ўзкўргазмасавдо” МЧЖ, “Алпомиш савдо қаторлари” МЧЖ ва “Ўзчармсаноати” уюшмасига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида тегишли бўлган бино ва иншоотларни Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бериш;
б) “Ўзкўргазмасавдо” МЧЖнинг тегишли мол-мулклари ва бошқа воситалари, шунингдек, дебиторлик ва кредиторлик қарзлари билан биргаликда (кўчмас мулк объектлари бундан мустасно), “Ўзагроэкспорт” АЖга қўшиш ҳамда “Ўзагроэкспорт” АЖ устав капиталидаги (устав фондидаги) давлат улушини Давлат активларини бошқариш агентлигига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказилаётган кўчмас мулк объектларининг қолдиқ (баланс) қийматига камайтириш;
в) бино ва иншоотлар жойлашган ҳудудда қишки спорт турлари (фигурали учиш, шорт-трек, кёрлинг ва бошқа спорт турлари) бўйича мусобақалар ўтказиш, кўргазма ҳамда форумлар ташкил этишга мўлжалланган замонавий муз саройи ҳамда савдо, хизмат кўрсатиш ва таълим муассасалари объектлари мажмуасини барпо этиш лойиҳасини амалга ошириш учун “ноль” харид қийматида “New Universal Development” МЧЖга тўғридан-тўғри сотиш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.
Белгилаб қўйилишича, инвестор қуйидаги инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни бажаришни ўз зиммасига олади:
бино ва иншоотлар жойлашган ер участкалари олиб қўйилиши ва хусусий мулкдорларга тегишли савдо дўконлари бузилиши натижасида етказиладиган зарарларни ўрнатилган тартибда тўлиқ қоплаш;
бино ва иншоотлар негизида ва унга туташ ҳудудларда қишки спорт турлари (фигурали учиш, шорт-трек, кёрлинг ва бошқа спорт турлари) бўйича мусобақалар ўтказиш, кўргазма ҳамда форумлар ташкил этишга мўлжалланган замонавий муз саройи ҳамда савдо, хизмат кўрсатиш ва таълим муассасалари объектлари мажмуасини барпо этиб, тўлиқ ишга тушириш учун камида 100,0 млрд. сўм миқдорида инвестиция киритиш;
камида 120 та янги иш ўринларини яратиш.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги:
“Ўзкўргазмасавдо” МЧЖ билан биргаликда қайд этилган мол-мулк ҳамда бино ва иншоотлар бўйича топшириш-қабул қилиш ишларини амалга оширилишини;
бино ва иншоотлар белгиланган тартибда Давлат активларини бошқариш агентлигига топширилгандан сўнг, белгиланган шартлар асосида инвестор билан бино ва иншоотларни “ноль” харид қийматида сотиш бўйича олди-сотди шартномаси тузилишини ҳамда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилиши юзасидан мониторинг олиб борилишини;
“Ўзкўргазмасавдо” МЧЖни ўрнатилган тартибда “Ўзагроэкспорт” АЖга қўшилишини ҳамда “Ўзагроэкспорт” АЖнинг устав капиталидаги (устав фондидаги) давлат улушини Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилаётган бино ва иншоотларнинг қолдиқ (баланс) қийматига камайтиришини таъминлайди.
Белгиланишича:
назарда тутилган хусусий мулкдорларга тегишли савдо дўконлари бузилиши натижасида етказиладиган зарарларни қоплаб бериш Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сон қарори билан тасдиқланган Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисидаги низомга асосан инвестор томонидан амалга оширилади;
қайта ташкил этилаётган “Ўзкўргазмасавдо” МЧЖнинг улушларини “Ўзагроэкспорт” АЖга қўшилиши муносабати билан номинал қийматда конвертация қилинади;
қишки спорт турлари (фигурали учиш, шорт-трек, кёрлинг ва бошқа) бўйича мусобақалар ўтказиш, кўргазмалар ҳамда форумлар ташкил этишга мўлжалланган замонавий муз саройини ташкил қилиш 2020 йил 1 сентябрга қадар;
замонавий савдо ва хизмат кўрсатиш, таълим муассасалари объектларини қуриш ишларини 2021 йил 1 июлига қадар якунланади;
истисно тариқасида инвестор томонидан қурилиш ишлари билан бир вақтда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишга рухсат берилади.
Мавзуга оид
10:25
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026