18:07 / 03.03.2020
9056
Реклама

Uzcard – ИНҲА Университети қошидаги “Co-Learning Center”нинг бош ҳомийси

Фото: Uzcard

Uzcard ИНҲА Университети қошидаги “Co-Learning Center”нинг бош ҳомийсига айланди. Ҳамкорлигимиздан мақсад келажакда ушбу инновациялар ва илғор фикрлар марказига юқори малакали кадрларни тайёрлашда, ИT-раҳбарларни, ушбу соҳада иқтидорли ёш мутахассисларни тайёрлашда, шунингдек, илмий-тадқиқот ва инновацион потенциални ривожлантириш учун шарт-шароитларни яратишда ёрдам беришдан иборатдир.

Шунингдек, бизнинг Mарказ билан ўзаро ҳамкорлигимизнинг мақсадларидан яна бири – бу маҳаллий иқтидорли ёшлар томонидан инновацион маҳсулотларни яратиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш ва ўқув жараёнига ёшларни жалб қилиш ва қизиқишларини кучайтиришдир. 

Uzcard'нинг бу қадами, 2020 йил мамлакатимиз Президенти томонидан “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб эълон қилинганлиги фонида жуда муҳим қадам бўлди.

Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, ушбу Марказ бизнинг ҳудудда биринчиси бўлди ва Uzcard  республиканинг қолган вилоятларида ҳам шундай марказларни яратишни режалаштирмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top