16:57 / 04.03.2020
0
4205

Эрдўған Еврокенгаш раиси билан музокара ўтказмоқда

Сешанба куни Мишель Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен ва Европарламент раҳбари Давид Сассоли билан бирга Грецияга ташриф буюриб, Туркия билан чегарадаги вазиятни ўрганганди. 

Фото: Anadolu Agency

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған миграцион инқироз фонида Анқарага ташриф билан келган Еврокенгаш раиси Шарль Мишель билан музокара ўтказмоқда. Бу ҳақда Туркия президенти маъмурияти хабар қилди.

"Президентнинг Еврокенгаш раҳбари билан учрашуви бошланди", - дейилади хабарда.

Сешанба куни Мишель Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен ва Европарламент раҳбари Давид Сассоли билан бирга Грецияга ташриф буюриб, Туркия билан чегарадаги вазиятни ўрганди. 

Туркия Суриянинг Идлибида вазият кескинлашганидан кейин мигрантлар ва қочқинлар оқимини тўхтатиб тура олмаслигини билдирди ва ЕИ билан чегарасини очиб юборди.

Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сўйлу маълум қилишича, ўтган ҳафтадан буён Туркиядан Грецияга 130 мингдан ортиқ ноқонуний мигрант ўтган. 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top