Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Божхоначилар 1905 йилда ишлаб чиқарилган қадимий самоварни тўхтатиб қолишди
Маданий бойликларни мамлакатимиз божхона чегараларидан ноқонуний олиб ўтишга бўлган уринишларга божхона органлари ходимлари томонидан ўз вақтида чек қўйилмоқда.
Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармасининг С.Нажимов чегара божхона постига “Toyota Camry” русумли автотранспорт воситасида кириб келган фуқаро Ю.Ш.нинг қўл юклари божхона назоратидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда
Ушбу фуқаронинг қўл юклари орасида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда айтилмаган, 1 дона 1905 йилда Тула шаҳрида ишлаб чиқарилган “М.Слогозбергъ” номли самоварни қўшни давлатга олиб чиқаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
21:34 / 13.06.2026
Андижонда олтинларни турли найранглар орқали олиб киришга уринган шахслар тўхтатиб қолинди
09:50 / 12.06.2026
Ички кийимга яширилган гиёҳвандлик моддаси сақловчи капсулалар аниқланди
21:11 / 30.05.2026
Фарғонада 1 млрд 247 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
08:34 / 22.05.2026