Петербург халқаро иқтисодий форуми коронавирус сабабли бекор қилинди
Петербург халқаро иқтисодий форуми ташкилий қўмитаси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус эпидемияси сабабли халқаро даражадаги фавқулодда ҳолатни эълон қилгани ва форумда иштирок этувчи давлатларда вирус тарқалгани туфайли 2020 йилда анжуманни ўтказмасликка қарор қилди.
“Россия фуқаролари, форум меҳмонлари ва иштирокчилари соғлиғини асраш мақсадида жорий йилда анжуманни ўтказмасликка қарор қилдик”, деб айтган ПМЭФ-2020 ташкилий қўмитаси раиси Андрей Белоусов.
Санкт-Петербург ҳокимияти ушбу қарорни қўллаб-қувватлаган. Вице-губернатор Евгений Елин форум бекор қилинганидан афсус билдирган, бироқ хавфсизлик ҳаммасидан устунлигини айтган.
“Петербург учун бу жуда ёқимсиз хабардир. Ҳар бир халқаро иқтисодий форум шаҳримиз учун янги спектакл премьераси кабидир. Биз ўз ютуқларимизни кўрсатишга тайёрланамиз, йўл инфратузилмасини ривожлантиришга маблағ тикамиз. Бироқ биз форум иштирокчилари ва меҳмонларини хавф остига қўя олмаймиз”, деб айтган Елин.
Петербург халқаро иқтисодий форуми Россия иқтисодиётидаги энг йирик тадбир бўлиб, унда анъанавий равишда Россия президенти иштирок этади. Сочида февралда бош вазир иштирокида ўтиши керак бўлган шундай тадбир коронавирус сабабли бекор қилинганди.
ПМЭФ-2020 3-6 июнь кунлари ўтказилиши режалаштирилганди.
Мавзуга оид
10:15 / 24.06.2024
Петербургда Пригожиннинг «троллар фабрикаси» собиқ раҳбари ушланди
13:13 / 28.05.2024
Янги Тошкентдаги кўчалардан бирига Санкт-Петербург номи берилади
07:52 / 18.05.2024
Санкт-Петербургда ҳарбий академияда юз берган портлашда 7 киши жароҳат олди
17:19 / 12.05.2024