Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Хитой электробуси синовдан ўтказилади
Транспорт воситаси жорий йил 7 мартдан 51-йўналишда ўзининг дастлабки қатновини бошлайди
Хитойнинг Yutong компанияси томонидан ишлаб чиқарилган электробус намунаси пойтахтга келтирилди. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ хабар бермоқда.
Ишлаб чиқарувчи томонидан тақдим этилган маълумотга кўра, ZK6128BEVG моделидаги мазкур электробус 215 к/ват билан ҳаракатланади. Бир марта олинган қувват билан 300 километрдан зиёд масофани босиб ўтади.
Электробус салони 5 та кузатув камераси ҳамда монитор билан жиҳозланган. Ундан ташқари двигатель қисмига ёнғинга қарши автомат тарзда ишловчи ускуна ўрнатилган. Шунингдек, кондиционер, иситиш тизими билан таъминланган. 12 метр узунликдаги мазкур электробус ўртача 70 нафар йўловчига мўлжалланган.
Мазкур электробус республика иқлим шароитида автобус йўналишларида бир неча ой давомида синовдан ўтказилади.
Ушбу транспорт воситаси жорий йил 7 мартдан 51-йўналишда ўзининг дастлабки қатновини бошлаши айтилган.
Мавзуга оид
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026