Спорт | 18:45 / 08.03.2020
2895
1 дақиқада ўқилади

Баҳрайндаги «Формула-1» босқичи коронавирус боис томошабинларсиз ўтказилади

Аввалроқ коронавирус сабабли апрелда ўтказилиши керак бўлган Хитой гран-приси бекор қилинганди. Ҳозирда пойга ўтказиладиган янги муддат аниқ эмас.

Фото: Getty Images

Баҳрайн 2020 гран-приси коронавирус тарқалаётганлиги сабабли томошабинларсиз ўтказилади. Бу ҳақда мусобақа расмий сайтида хабар қилинди. Тарихда илк бор «Формула-1» босқичи томошабинларсиз ўтказилади.

«Саҳир» автодромидаги пойга 2020 йилдаги «Формула-1» чемпионатининг иккинчи босқичи бўлади. Босқич 20-22 март кунлари бўлиб ўтади.

Аввалроқ коронавирус сабабли апрелда ўтказилиши керак бўлган Хитой гран-приси бекор қилинганди. Ҳозирда пойга ўтказиладиган янги муддат аниқ эмас.

8 март ҳолатига кўра, дунё бўйича коронавирус юқтирганлар сони 105 минг кишидан ошган, 3,5 мингдан ортиқ киши вафот этган. Баҳрайнда коронавирусга чалинганлар сони 49 кишини ташкил этмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид