09:13 / 08.03.2020
0
9653

Дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 105 мингдан ошди

ЖССТнинг сўнгги маълумотларига кўра, бутун дунё бўйлаб коронавирусдан зарарланганлар сони 106 203 нафарга етган, шундан 26 мингга яқин ҳолат Хитойдан ташқарида қайд этилган. Жами 3600 киши вирус қурбони бўлган, шундан 3097 киши - Хитойда.

Фото: REUTERS

Дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони тобора ошиб бормоқда. 8 март ҳолатига кўра, касалланганлар сони 106 203 нафарга етди.

Хитойда 80 696та касалланиш ҳолати қайд этилган. Дунёнинг қолган давлатларида касалланганлар умумий сони бир кун ичида 5 мингга кўпайиб, 25 507 нафарга етди.

Хитойдан ташқарида коронавирусдан вафот этганлар сони бир кун ичида 413 нафардан 503 нафаргача ошди: Италияда вирус келтириб чиқарадиган зотилжамдан 233 киши, Эрон – 145, Жанубий Корея – 50, АҚШ – 19, Япония – 13 («Даймон Принцесс» кемасидагилар билан бирга), Франция – 16, Испания – 10, Ироқда – 4, Австралия – 3, Британия, Ҳонгконг ва – 2 нафардан, Таиланд, Швейцария, Эквадор, Нидерландия, Тайван, Филиппин, Сан-Марино ва Аргентинада бир кишидан вафот этган.

Вирусга чалинганлар сони Жанубий Кореяда 7134 нафарни, Италияда – 5883, Эронда – 5823, Японияда – 1103, Францияда – 949, Германияда – 800, Испанияда – 525, АҚШда – 442, Швейцарияда – 268, Британияда – 209, Нидерландияда – 188, Бельгияда – 169, Швецияда – 161, Норвегияда – 156, Сингапурда – 138, Ҳонгконгда – 108 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, яна 78та давлат ва ҳудудда 100тагача бўлган касалланиш ҳолатлари қайд этилган. 

Коронавирусдан дунё бўйлаб умумий ҳисобда 60 190 киши соғайиб кетган. 

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top