16:29 / 09.03.2020
0
12375

Эронда коронавирус сабабли 70 мингга яқин маҳбус озодликка чиқарилди

Эронда коронавирус ҳақида илк бор хабар қилинган 19 февралдан буён ушбу касалликка чалинганлар сони 6566 нафарга етган, 200га яқин киши вафот этган. Мамлакатда коронавирус қайд этилмаган бирорта ҳам вилоят қолмаган.

Фото: AFP/Getty Images

Эрон коронавирус сабабли вақтинча озодликка чиқарилган 70 минг нафар маҳбусни қамоқхонага қайтариш ниятида эмас., деб маълум қилди мамлакат суд ҳокимияти раҳбари Иброҳим Раисий.

"Жамоат хавфсизлигига таҳдид пайдо бўлмагунича маҳбусларни озодликка чиқариш давом этади", - дея унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Mizan Online агентлиги.

Аввалроқ Эрон суд ҳокимияти расмий вакили Ғуломҳусайн Исмоилий қамоқхоналардан 54 мингга яқин маҳбус вақтинча озод этилганини маълум қилганди.

Эронда коронавирус ҳақида илк бор хабар қилинган 19 февралдан буён ушбу касалликка чалинганлар сони 6566 нафарга етган, 200га яқин киши вафот этган. Мамлакатда коронавирус қайд этилмаган бирорта ҳам вилоят қолмаган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top