Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кашмирдаги ўқ-дорилар сақланадиган омборхонада портлаш юз берди
Портлаш оқибатида икки киши ҳалок бўлган ва яна икки киши жароҳатланган.
Ҳиндистоннинг Кашмир вилоятидаги ҳарбий ўқ-дорилар сақланадиган омборхонада портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Sputnik news хабар бермоқда.
Ҳиндистон Полиция хизматининг маълумотларига қараганда, воқеа оқибатида икки киши ҳалок бўлган ва яна бир неча киши жароҳат олган.
Портлаш Кашмир жанубидаги Хундру деб номланувчи ҳарбий базада келиб чиққан. Хундру Кашмирдаги энг йирик ўқ-дорилар сақланадиган омборларидан бири ҳисобланди.
«Биз воқеа юз берган жойдамиз, лекин ҳозирча портлаш қандай содир бўлгани тўғрисида ҳеч қандай маълумотга эга эмасмиз. Бунга бироз вақт зарур», дейди лагер расмий ходимларидан бири Шовкат Aҳмад ОAВга берган интервьюсида.
Жароҳат олган икки киши Aнантнаг туман касалхонасига ётқизилган.
#Kashmir: Two labourers killed, 2 injured in a mysterious blast inside an army camp at Khundroo area of Achabal in south Kashmir's, Anantnag district. pic.twitter.com/fO2wPzml4w
— Umaisar Gull (اُمیسر گُل) (@Umaisar_Gull) March 9, 2020
2007 йилда ҳам худди шундай воқеалардан бири содир бўлган бўлиб, омборхонадаги тасодифий ёнғиндан сўнг бир неча киши ҳалок бўлди эди.