Жамият | 17:08 / 10.03.2020
11585
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда каналга тушиб кетган боланинг жасади топилди

Самарқанд шаҳридаги Сиёб каналига тушиб кетганидан кейин йўқолиб қолган 3 ёшли боланинг жасади топилди.

Бугун, 10 март куни боланинг яқинлари таҳририятга қўнғироқ қилиб, унинг жасади топилгани ҳақда маълум қилишди. Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳолатни тасдиқлади, маълум бўлишича, бола бошқарманинг қутқарув-қидирув отряди томонидан соат 13:30да каналнинг қуйи қисмидан топилган.

8 март куни Самарқанд шаҳридаги Сиёб каналига тушиб кетган 3 ёшли Беҳрўз Бахтиёровнинг яқинлари фарзанди топилмаётгани юзасидан Kun.uz’га мурожаат қилганди.

Вояга етмаган қариндошлари билан канал ёқасида ўйнаб сувга тушиб кетган болакайни унинг қариндошлари, фавқулодда вазиятлар бошқармаси ғаввослари 8-9 март кунлари излаб топишолмагани маълум қилинганди.

Таҳририят Беҳрўз Бахтиёровнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.

Анвар Мустафоқулов
Тайёрлаган Анвар Мустафоқулов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид