Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони нефть қазиб олиш ҳажмини 26 фоизга оширади
Россия ОПЕК+ битимидан чиққанидан сўнг Saudi Aramco 1 апрелдан суткасига 12,3 млн баррелгача қазиб олишга қарор қилди. Бу февралдаги кўрсаткичдан 26 фоизга кўпдир.
Жаҳондаги энг йирик нефть ишлаб чиқарувчилардан бири бўлган Saudi Aramco апрелдан суткасига 12,3 млн баррелгача нефть қазиб олади. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Бу ОПЕК ва ОПЕК+ аъзолари ўртасида тузилган битимда кўрсатилган ҳажмга нисбатан 26 фоизга кўпдир. Битимга кўра, Saudi Aramco 2020 йилнинг биринчи чорагида суткасига 9,7 млн баррел нефть қазиб олиш мажбуриятини олганди.
1 апрелдан ОПЕК+ битими бекор бўлади, чунки Россия 6 март куни Венада бўлиб ўтган учрашувда нефть қазиб олишни қўшимча қисқартиришга рози бўлмади.
Душанба куни Brent нефти нархи 20 фоиздан ортиқроққа тушиб кетди ва бу жаҳон биржаларига салбий таъсир қилди.
Нефть нархининг пасайиши ортидан Россия рублининг АҚШ доллари ва еврога нисбатан қиймати кескин тушиб кетди.
Таниқли иқтисодчи Юлий Юсуповнинг фикрича, нефть нархи тушишда давом этса, бу Ўзбекистон миллий валютаси сўмнинг девальвациясига сабаб бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026
Саудиядаги 1 километрлик осмонўпар бинода Хитой технологиялари қўлланади
08:43 / 23.05.2026