Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италия коронавирусга қарши курашда Хитойдан ёрдам сўради
Италия коронавирус эпидемияси ортида тиббий товарларга ўткир эҳтиёж сезмоқда ва Хитой бу масалада ёрдам кўрсатишига умид қилмоқда.
Бу ҳақда Италия ташқи ишлар вазири Луижи Ди Майо хитойлик ҳамкасби Ван И билан телефон суҳбатида айтиб ўтди.
“Италияда эпидемиологик вазият ҳозирда жуда оғир. Италия Хитойнинг эпидемияга қарши муваффақиятли тажрибасини синчковлик билан ўрганмоқда. Италия тиббий товарлар ва ускуналар етишмаётгани сабабли қийинчилик сезмоқда ва Хитой бу ўткир масалани ҳал қилишда ёрдам беришига умид қилмоқда”, деб айтган Ди Майо суҳбат давомида.
Италия ташқи ишлар вазирининг таъкидлашича, Италияда хитойлик муҳожирлар эпидемияга қарши курашда фаол роль ўйнамоқда ва ҳукумат уларнинг хавфсизлиги ва соғлиғи ҳақида бор кучи билан қайғуришда давом этади.
Италияда айни вақтда коронавирусдан касалланганлар сони 10,1 мингдан кўпроқни, вафот этганлар сони 631 нафарни ташкил қилмоқда. 1004 киши соғайиб кетган.
Умуман олганда, Европада коронавирус тарқалиши Италияда жиддий тус олган, Франция ва Германияда ҳам вазият оғирлашмоқда.
Мавзуга оид
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
11:00 / 10.06.2026
Париж исроиллик вазирга қарши санкциялар жорий қилди
22:15 / 09.06.2026
Хитойда илк марта одамга чўчқанинг иккита буйраги ва жигари муваффақиятли кўчириб ўтказилди
21:33 / 09.06.2026