Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда замонавий савдо мажмуасидаги дўконлар сотуви бошланди
Фото: SXF CONSTRUCTION GROUP
Самарқандликлар учун ажойиб баҳорий янгилик. Самарқанд шаҳрининг марказида Уста Умар Жўрақулов кўчасида жойлашган замонавий савдо мажмуасидаги дўконлар сотуви бошланди.
Ўзбекистон – Хитой ҳамкорлигидаги “SXF CONSTRUCTION GROUP” қўшма корхонаси томонидан барпо этиладиган савдо мажмуасининг умумий қиймати 20 млн АҚШ долларини ташкил этади.


Савдо мажмуаси икки ва тўрт қаватли иккита бинодан иборат. Ҳар битта қаватда 180 тадан дўкон мавжуд.
Мажмуадаги иккала бинонинг юқори қаватларида кафе-ресторан, кўнгилочар масканлар, кинотеатр ва болалар учун ўйингоҳлар ташкил этилиши режалаштирилган.


Жаҳон андозалари бўйича қурилган савдо мажмуаси мукаммал меъморий ечими, ўзига хос дизайни билан бу ерга ташриф буюрувчиларни ўзига жалб қилади. Мажмуа ёнидан анҳор оқиб ўтган, унинг бўйидаги кўкаламзор майдонда барпо этилган усти ёпиқ шийпонлар, фавворалар табиат қўйнида мароқли суҳбат қуришни севадиганларнинг севимли масканига айланиши шубҳасиз.


Мажмуада айни пайтда 500 автомобилга мўлжалланган автотураргоҳ мавжуд бўлиб, унинг сиғими эҳтиёжга қараб кенгайтирилиши мумкин. Савдо мажмуаси тўлиқ қувват билан ишга тушгач, мингга яқин иш ўрни яратилиши кутилмоқда.
Шошилинг! Дўконлар сони чекланган.
Манзил: Самарқанд шаҳри, уста Умар Жўрақулов кўчаси, 55-уй
Мўлжал: Эски “Кожа заводи”
Маълумот учун телефон:
+998954121212
+998954121211
+998901947007
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
10:21 / 09.04.2026
Самарқанддаги қурилишда ишчини тупроқ босиб қолди
14:02 / 08.04.2026
“Қўлингни синдираман”: Самарқандда ўқувчиларга таҳдид қилган она устидан текширув бошланди
13:39 / 07.04.2026
Самарқандда «кар ҳайдовчи таҳқирлангани» ҳақидаги видео саҳналаштирилгани маълум бўлди
11:30 / 05.04.2026