12:07 / 13.03.2020
0
4444

ТИВ ўзбекистонликларга Таиландга боришдан тийилиб туришни тавсия қилди

ТИВ Ўзбекистон фуқароларига фавқулодда зарурат бўлмаса, Таиланд Қироллигига вақтинча боришдан тийилиб туришларини тавсия қилади.

Фото: REUTERS

Ташқи ишлар вазирлиги Таиландга боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқароларига яна бир мурожаат билан чиқди

2020 йилнинг 12 март куни Таиланд қироллиги Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг Бангкок шаҳридаги бош консулхонасини ўз ҳукуматининг Ўзбекистон фуқаролари учун мамлакат аэропортларида кириш визаларини (Visa on Arrival) расмийлаштириш тартибини бекор қилиш ҳақидаги қарори тўғрисида хабардор қилди. Қарор 13 мартда кучга кирди ва 2020 йилнинг 30 сентябрига қадар амалда бўлади.

Мазкур давр мобайнида Ўзбекистон фуқароларига Таиландга кириш визаларини мазкур мамлакатнинг Тошкент шаҳридаги фахрий консулхонаси ёки қиролликнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналаридан бирининг консуллик бўлимида расмийлаштириш тавсия қилинмоқда.

COVID-19 коронавирусининг Таиланд ва қўшни давлатлар ҳудудида тарқалганлиги муносабати билан ҳамда ушбу касалликнинг мамлакатга кириб келишининг олдини олиш мақсадида ТИВ Ўзбекистон фуқароларига фавқулодда зарурат бўлмаса, Таиланд қироллигига вақтинча боришдан тийилиб туришларини тавсия қилди.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, бош консулхона ҳузурида ишчи гуруҳ тузилди ва у 24 соатлик режимда ватандошлар билан алоқада бўлиб туради. Шунингдек, тезкор ахборот алмашиш учун Телеграм мессенжерида “Таиланддаги ўзбекистонликлар” гуруҳи ҳам очилди.

Ўзбекистон Республикасининг Бангкок шаҳридаги бош консулхонаси ҳузуридаги ишчи гуруҳ аъзоларининг телефон маълумотлари:

Жамшид Сафаров, Консул, учинчи котиб (ўзбек, рус, инглиз тилари)
+66-9-5502-6770
Нирапат Вонгвилас, Таржимон-котиб (рус, инглиз, тай тиллари)
+66-6-4737-5560
Фахритдин Султонов, Uzbekistan Airways'нинг Бангкок шаҳридаги вакили
+66-8-1751-4840
Бош консулхона интернет-ресурслари:
Веб-сайт: https://uzbinbkk.com
Электрон почта: ankhor@uzbinbkk.com
Facebook’даги саҳифа:
https://www.facebook.com/uzbconsulatebkk/
Телеграмдаги «Таиланддаги ўзбекистонликлар» гуруҳи:
https://t.me/joinchat/FvQruRVOna3PK2FHwcqTNA
Бош консулхона манзили:
83/4, Soi Vithayu 1, Wireless Road, Lumpini, Pathumwan District, Bangkok 10330, Thailand. 
Телефон: +66-2 675-3995/6
Факс: +66-2 651-56-02.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top