Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Урганч ва Янгибозор туманларида ИИБ бошлиғи ўзгарди
Ички ишлар вазирининг 11 мартдаги шахсий таркиб бўйича буйруғи билан янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.
ИИВ ахборот хизмати хабарига кўра, подполковник Наврўз Бахтиёрович Худойбергенов Хоразм вилояти Урганч тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Н.Худойбергенов Хоразм вилояти Янгибозор тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Подполковник Азамат Янгибоевич Машарипов Хоразм вилояти Янгибозор тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди
Тайинловга қадар А.Машарипов Хоразм вилояти Гурлан тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Бундан олдин, ИИВ тизимида 6та лавозим тайинлови амалга оширилганди.
Мавзуга оид
11:33 / 29.11.2025
ИИВ Қўриқлаш департаменти раҳбари тайинланди
11:30 / 29.11.2025
Қўриқлаш хизмати Миллий гвардиядан ИИВга ўтказилди
13:33 / 27.11.2025
Хоразмда тиббиёт бирлашмалари 160 минг истеъмолчидан асоссиз маблағ олгани аниқланди
08:51 / 11.11.2025