Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойлик тиббиётчилар Италияга ёрдам бериш учун Римга етиб келди
Хитойлик тиббий ходимлар бригадаси 12 март куни италиялик ҳамкасбларига коронавирусга қарши курашда ёрдам бериш учун Римга етиб келди.
Фото: AP
Шанҳайдан келган гуруҳ 9 кишидан иборат бўлиб, Хитой соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси ва Қизил хоч жамиятининг Хитойдаги бўлинмаси томонидан шакллантирилган.
Хитойлик мутахассислар ўзлари билан бирга Италияга 30 тоннадан кўпроқ тиббий ва ҳимоя материаллари олиб келишган.
Хитойнинг Италиядаги элчиси Ли Цзюньхуанинг таъкидлашича, Италияга ҳозирда эпидемияга қарши курашда материаллар ва тажриба етмаяпти.
Аввалроқ хитойлик мутахассислар Эрон ва Ироққа коронавирусга қарши курашда ёрдам бергани йўл олганлари маълум қилинганди.
Италияга хитойлик мутахассисларни юбориш бўйича келишувга Хитой ва Италия ташқи ишлар вазирларининг телефон суҳбатида эришилган.
Охирги маълумотларга кўра, Италияда коронавирусга чалинганлар сони 15113 нафарни, вафот этганлар сони 1016 нафарни ташкил қилмоқда. Италия вирус тарқалиши кўламининг катталиги бўйича Хитойдан кейин 2-ўринни эгалламоқда.
Мавзуга оид
09:33 / 23.02.2026
Веронада қишки Олимпия ўйинларининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди
21:31 / 20.02.2026
Норвегия олтин медаллар сони бўйича қишки Олимпиада рекордини ўрнатди
09:55 / 20.02.2026
Паралимпиада: Италия — россияликлар ва беларусларни киритишга қарши
13:29 / 13.02.2026