Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коронавирус аниқланган бемор Париждан Тошкентга 11 март куни келган
Ўзбекистонда коронавирус ташхиси қўйилган илк бемор аёл киши бўлиб, у 11 март куни «Париж-Тошкент» рейсида учган.
«Интерфакс» ўз манбасига асосланиб хабар беришича, у билан бирга учган 48 йўловчи ҳамда экипажнинг 9 аъзоси айни вақтда тиббий кузатувга олинган. Йўловчиларнинг 24 нафари транзит йўловчилар бўлган, жумладан, Франциянинг 4 нафар, Италия ва Бразилиянинг бир нафардан фуқароси ушбу рейсда учишган.
Беморнинг оила аъзолари бўлган 10 киши ва сафардан қайтганидан кейин у билан алоқада бўлганлар алоҳида назоратга олинган.
Flightradar24 маълумотига кўра, Uzbekistan Airways Париждан Тошкентга сўнгги икки рейсни 10 ва 13 март кунларида амалга оширган (бу рейслар маҳаллий вақт билан 11 март ва 14 март кунлари Тошкентга қўнган).
Ўзбекистон ҳукумати 13 март кунидан Франция, Испания ва Буюк Британия билан авиақатновларни тўхтатди. Ўзбекистонликларга Франция, Испания ва Буюк Британияга вақтинча бормай туриш тавсия қилинган.
Шунингдек, Хитой, Корея Республикаси, Италия, Эрон, Франция ва Испания фуқаролари ва ушбу давлатларда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон ҳудудига барча турдаги чегара ўтказиш пунктлари орқали кириб келиши вақтинча тўхтатилган.
- Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг 2020 йил 27 февралдаги 2-сонли қарорига асосан 2020 йил 1 март кунидан бошлаб Ўзбекистонга коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича ҳаракатлар тартиби тасдиқланган, 4 март куни эълон қилинган қарорга кўра, Хитой, Жанубий Корея, Эрон, Италия, Афғонистон, Япониядан тўғридан-тўғри ёки бошқа давлатлар орқали, бир вақтда уюшган ҳолда кириб келган фуқаролар 14 суткага карантинга олиниши, Хитой, Жанубий Корея, Эрон, Италия, Афғонистон, Япония, Франция, АҚШ, Германия, Сингапур, Испания, Гонконг, Макао, Тайвандан тўғридан-тўғри ёки бошқа давлатлар орқали, уюшмаган ҳолда кириб келган фуқаролар, агар охирги ташрифидан 14 кундан кам вақт ўтган бўлса, уй шароитида изоляция (уй карантинига) олиниши маълум қилинганди.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
18:47 / 21.08.2025
Uzbekistan Airways йўловчилар шахсий маълумотлари тарқаб кетгани ҳақидаги хабарни рад этди
19:00 / 14.08.2025
Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!
15:47 / 06.08.2025