18:39 / 15.03.2020
7523

Расман: Барча спорт мусобақалари ва Ўзбекистон чемпионатлари қолдирилди

2020 йил 16 мартдан санасидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги барча таълим муассасалари номаълум муддатга ёпилди.

Фото: Reuters

Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг тегишли буйруғи билан вазирлик тизимида фаолият кўрсатаётган барча таълим муассасалари, жумладан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Республика Олимпия захиралари мактаб-интернатлари, Олимпия ва миллий спорт турларига ихтисослаштирилган мактаб интернатлар, ИБЎСМлар, БЎСМларидаги пуллик ва бепул тўгараклар, шунингдек, ёпиқ сузиш ҳавзаларидаги барча тўгараклар номуайян муддатга таътилга чиқарилганини маълум қиламиз.

Шу билан бирга мамлакатимиз ҳудудида ўтказиладиган барча спорт турлари бўйича Ўзбекистон чемпионатлари ва кубоклари ҳамда бошқа ички мусобақалар ҳам номаълум муддатга қолдирилади», - дея ёзилади Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги расмий хабарида.

Маълумот учун, олдинроқ ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов Суперлига ва барча футбол учрашувларини қолдириш масаласида 16 март куни йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабар берган эди.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top