Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Боғча учун қилинган тўлов карантиндан сўнг қайта ҳисобланади - Вазир
16 мартдан 31 мартга қадар мактабгача таълим ташкилотлари карантин ҳолатида бўлган боис тўловлар қайта ҳисобланади.
Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин карантин даври учун мактабгача таълим ташкилотига қилинадиган тўловнинг ҳисобланиш тартибига изоҳ берди.

«Карантин даврида боланинг мактабгача таълим ташкилотига қатнамаганини инобатга олган ҳолда, кейинги ой аввалида тўлов масаласи қайта ҳисоблаб чиқилади», деди Агриппина Шин.
Шунингдек, карантин даврида МТТ методистларининг ишга чиқишда давом этиши заруратига ойдинлик киритилди.
«Методист мудир билан биргаликда карантин даврида ота-оналар учун тушунтириш ишларини олиб боради. Таътил вақтида боланинг вақтини қандай тўғри ташкил этиш бўйича саволлар туғилиши табиий, бунда методист маслаҳати керак бўлади.
Шунингдек, МТТ мудири ва методисти иш даврида жамланиб қолган юмушларни бажаришлари мумкин бўлади. Ишнинг ҳуқуқий масалалари, қоғоз ишлари жамланиб қолган. Булар асосий ишдан ташқари вақт талаб этади. Ҳозир шу каби ишларни қилиб олиш, тизимга янги ғоя ва режалар киритиш ҳақида ўйлаш учун қулай вақт», деди Агриппина Шин карантин даврида МТТлар фаолиятини ташкил этиш масаласига бағишланган брифингда.
Брифингда маълум қилинишича, карантиндан сўнг нафақат давлат, балки хусусий мактабгача таълим ташкилотларида ҳам ҳудудий санитария-эпидемиология марказлари томонидан дезинфекция чоралари кўрилиши ташкил этилади.
Мавзуга оид
20:40 / 09.07.2024
Агриппина Шин Тошкентдаги Пучон университетига ректор этиб тайинланди
09:28 / 24.03.2023
Агриппина Шин Мактабгача таълим агентлиги директори этиб тайинланди
19:20 / 15.12.2022
Агриппина Шин: Тарбиячиларнинг маошини ошириш учун йилига 2,5 трлн сўм керак
18:56 / 15.12.2022