Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистон Ўзбекистонда таълим олаётган талабаларни орқага қайтарди
Ўзбекистонда коронавирус тарқалгани аниқланганидан сўнг, Туркманистон Республикаси талабаларни бу мамлакатдан орқага қайтара бошлади.
16-17 март кунлари Бухоро вилоятидаги «Олот - Фороб» чегара пункти орқали туркманистонлик 21 талаба ватанига қайтди. Улар асосан Бухоро вилояти даргоҳларида таълим олишган. Ётоқхонада яшаган талабаларнинг баъзилари дарҳол карантинга олинган, деб хабар бермоқда «Хроники Туркменистана».
Хоразм вилоятидаги «Шовот» чегара пункти 17 март кунигача очиқ бўлган ва ундан Дошўғиз вилоятида яшовчи ўнлаб талабалар Туркманистонга қайтишга улгуришган. Умумий ҳисобда Хоразм вилоятидаги даргоҳларида 1100га яқин туркманистонлик талаба таълим олмоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра Ўзбекистонда коронавирус юқтириб олганлар сони 18тани ташкил қилади.
Мавзуга оид
08:53 / 23.03.2026
Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади
16:34 / 20.03.2026
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари бир-бирларини табрикладилар
20:29 / 02.03.2026
Эрондаги ўзбекистонликларга Туркманистон орқали чиқишга кўмаклашилади
22:48 / 15.02.2026