Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Масжидул-ҳаром ва Набавий Масжидида ҳам жамоат намозлари ўқилиши тўхтатилди
Саудия Арабистони ҳукумати коронавирус эпидемияси олдини олиш мақсадида бутун дунё мусулмонлари учун икки бош муқаддас қадамжо - Маккадаги Масжидул-ҳаром ва Мадинадаги Набавий Масжидда ибодатларни вақтинча тўхтатишга кўрсатма берди.
Фото: Anadolu Agency
Бу ҳақда “Ал-Ихбория” телеканали хабар берди.
Ушбу чора 20 мартдан кучга киради ва вазият ўнгланмагунча амал қилади.
17 мартдан подшоҳликда Масжидул-ҳаром ва Набавий Масжиддан ташқари барча масжидларда жамоат, жумладан жума намозларига вақтинча тақиқлов киритилганди. Энди бу икки бош масжид ҳам ибодатлар учун ёпилади.
“Макка ва Мадинадаги икки муқаддас масжид, жумладан уларнинг ҳовлиларида жамоат намозларини адо этиш вақтинча тўхтатилади”, дейилган хабарда.
Февраль охирида Саудия Арабистони расмийлари Макка шаҳрида Умра амалини бажариш ва Мадинада Набавий Масжидни зиёрат қилиш учун келадиган фуқароларнинг мамлакатга киришини вақтинча тўхтатиб қўйганди.
Охирги маълумотларга кўра, подшоҳликда коронавирусга чалинганлар сони 19 март куни 36 нафарга кўпайиб, умумий ҳисобда 274 нафарга етган.
Мавзуга оид
22:53 / 27.01.2026
Саудия Арабистони улкан Mukaab куби лойиҳасини музлатиб қўйди – ОАВ
14:20 / 24.01.2026
Ўзбекистонда Саудия Арабистонининг янги элчиси иш бошлади
18:39 / 16.01.2026
Саудия Арабистонида кекса эркак вафот этди, оиласи унинг 142 ёшда эканини даъво қилмоқда
20:57 / 15.01.2026