Жаҳон | 21:26 / 20.03.2020
9157
1 дақиқада ўқилади

АҚШ бутун дунё бўйлаб визалар беришни тўхтатди

АҚШ ҳукумати коронавирус эпидемияси сабабли бутун дунё бўйлаб стандарт виза хизматлари кўрсатишни вақтинча тўхтатди.

Фото: Reuters

Бу ҳақда АҚШ давлат департаментининг твиттердаги саҳифасида хабар қилинган.

“Давлат департаменти COVID-19 пандемияси билан чақирилган жиддий қийинчиликларга жавобан АҚШнинг барча элчихоналари ва консулхоналаридаги виза бўлимларининг фаолиятини вақтинча тўхтатади. Элчихоналар ва консулхоналар 20 мартдан иммиграциявий ва ноиммиграциявий визаларни бериш учун белгиланган барча учрашувларни бекор қилади”, дейилган хабарда.

Шу билан бирга, таъкидланишича, дипломатик ваколатхоналар имконият даражасида АҚШга фавқулодда зарурат билан боғланган сафарларга виза беришни давом эттиради. Давлат департаментида виза бўлимлари одатдаги ишлаш тартибига қачон қайтиши аниқ айтила олинмаган. 

Шунингдек, виза хизмати АҚШ фуқаролари учун сақланиб қолади. Шунингдек, вазият визасиз кириш дастурига таъсир қилмайди.

19 март куни давлат департаменти барча америкаликларни коронавирус хавфи сабабли хорижга чиқмасликка, хорижда бўлган фуқароларни эса имкони борича АҚШга қайтишга чақирган.

Мавзуга оид