Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Ўзбекистонга COVID-19'ни аниқлаш бўйича тестлар етказиб берди
Роспотребнадзор «Вектор» ФДБИ илмий-тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган тест тизимларини 13 мамлакат, шу жумладан ЕОИИ, МДҲ, Эрон, Мўғулистон ва КХДРда COVID-19 бўйича 100 мингдан ортиқ тадқиқотларни ўтказиш учун тақдим этди.
Матбуот хизмати хабарида айтилишича, Миср, Сербия ва Венесуэлага тест тизимларини жўнатиш кутиляпти.
Маълум бўлишича, Россия диагностика воситаларидан фойдаланган ҳолда янги коронавирус келтириб чиқарадиган юқумли касалликнинг илк ҳолатлари Арманистон, Беларус, Қирғизистон ва Ўзбекистонда аниқланган.
«Роспотребнадзор дунё бўйлаб янги коронавирус эпидемиясининг тарқалишининг олдини олиш учун хорижий шерикларга моддий, техник ва услубий ёрдам кўрсатишни давом эттиради», - дейилади матбуот хизмати хабарида.
Аввалроқ, бемор телефонни иккинчи одамга берганда, вирус ҳам ўтиши мумкин экани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
16:23 / 11.06.2026
Арманистон ҳукумати геосиёсий курсини ўзгартириш учун халқдан мандат олди — сиёсатшунослар
14:20 / 11.06.2026
Россиядан кетган фуқароларнинг мол-мулки хатланиши мумкин
18:53 / 10.06.2026
Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёрлигини маълум қилди
08:45 / 09.06.2026