Ўзбекистон | 14:11 / 22.03.2020
12426
2 дақиқада ўқилади

24 мартдан Ўзбекистондаги барча давлат архивларида карантин эълон қилинади

Карантин жараёнида “Ўзархив” агентлиги тизимидаги барча давлат архивлари ишчи ҳолатида ўз иш фаолиятини олиб боради. Сўровлар электрон қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикасида короновирус пандемияси натижасида эълон қилинган карантин сабабли 24 мартдан республикадаги барча давлат архивларида карантин эълон қилинади ва вақтинча фойдаланувчиларга анъанавий тарзда хизмат кўрсатиш тўхтатилади. Бу ҳақда "Ўзархив" агентлиги ахборот хизмати баёнотида маълум қилинди.

Баёнотда айтилишича, карантин вақтида республикадаги давлат архивларининг қабулхона ва ҳужжатхоналарда дезинфекция ишлари амалга оширилади.

Карантин жараёнида “Ўзархив” агентлиги тизимидаги барча давлат архивлари ишчи ҳолатида ўз иш фаолиятини олиб боради. Сўровлар электрон қабул қилинади.

“Давлат архивларига фуқаролар меҳнат стажи ва иш хақи бўйича архив маълумотномаларини олиш учун электрон тарзда Ягона интерактив давлат хизмат портали my.gov.uz, [email protected] (жумладан миллий архивлар ва архив иши ҳудудий бошқармаларининг электрон почта манзиллари Агентликнинг расмий веб-сайти www.archive.uz да жойлаштирилган) электрон почта манзилига мурожаат этишлари мумкин. Сўровингизнинг ижро ҳолати юзасидан телефон орқали билиб ҳам олишингиз мумкин. "Ўзархив" агентлиги "Ишонч телефони" 71-230-50-44. Фойдаланувчиларни қабул қилишни амалга оширилиши олдиндан “Ўзархив” агентлигининг archive.uz расмий сайтида эълон қилинади”, дейилади баёнотда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид