Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОТМлардаги карантин ҳисобига ёзги таътил муддати қисқариши мумкин
Карантин даврида берилган режадан ташқари таътил туфайли талабаларнинг ёзги таътил муддати қисқариши мумкин. Бу ҳада Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов маълум қилди.
«Карантин сабаб ёздаги таътил муддати қисқариши табиий, унинг муддати карантин сабабли берилган таътилнинг қанча вақт давом этишига боғлиқ.
Ҳозир навбатдан ташқари таътил неча кунга чўзилишидан қатъи назар, биз талабаларга масофавий ва мустақил таълим олиш орқали ўқув дастурларини ўзлаштиришларига имконият яратиб беряпмиз», – дея вазир ўринбосарининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Бегимқулов карантин таътили ҳақида қўшимча маълумотларни ҳам келтириб ўтди.
«Таълим муассасаларидаги таътил таълим шаклидан қатъи назар барча талабаларга тегишли. Нафақат кундузги ёки сиртқи таълимдаги, балки қайта тайёрлаш ва малака оширишда ўқиётган ва ўқиши лозим бўлганларга ҳам таътил тааллуқли.
Шу билан бирга, профессор-ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида масофавий таълим тўлиқ жорий этилган, сиртқи таълим учун ҳам етарли электрон ресурслар мавжуд.
23 мартдан бошлаб Тошкент шаҳридаги ОТМларнинг профессор-ўқитувчи ва ходимларининг аксарият қисми белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқарилади, қолган ходимларнинг фаолияти максимал даражада масофадан туриб ташкил этилади», – деди вазир ўринбосари.
Мавзуга оид
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
08:45 / 20.05.2026
Ўсимликлар карантини агентлиги директори янги вазифага ўтди
19:09 / 11.05.2026
Россияда ўзбек асаларилари ортилган юк машинаси бир ойдан бери қидирилмоқда
21:55 / 26.04.2026