17:25 / 23.03.2020
81801

Коронавирусга даво топилгани ҳақида фейк хабар тарқалмоқда

Ижтимоий тармоқларда коронавирусга чалинган беморни 3 соатда соғайтириб юборадиган дори воситаси кашф этилиб, сотувга чиқарилгани ҳақида ёлғон хабарлар тарқалмоқда.

Америкалик олимлар томонидан кашф этилиб, АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан эълон қилинган «вакцина» ҳақидаги асоссиз хабар глобал тармоқнинг нафақат ўзбек сегментида, балки инглиз ва яна бошқа тиллардаги фойдаланувчилар орасида ҳам кенг тарқалди.

Аниқлик киритиш учун айтиш жоиз, тарқалаётган суратда вакцина ёки дори воситаси эмас, Жанубий Кореяда ишлаб чиқарилган тест тўплами акс этган.

Тўплам Sugentech компанияси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, унинг ёрдамида кишида коронавирус бор-йўқлигини бир неча дақиқа ичида аниқлаш мумкин.

Аҳолидан интернетдаги турли тасдиқланмаган маълумотларга ишонмасликни, расмий ва ишончли манбалардан олинмаган хабарларни тарқатмасликни сўраб қоламиз.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Kun.uz Covid-19`га қарши қандай вакциналар синаб кўрилаётгани ҳақида батафсил маълумот берган эди.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top