Жаҳон | 23:37 / 24.03.2020
28016
1 дақиқада ўқилади

Исландияда коронавируснинг иккита штаммини юқтириб олган бемор аниқланди

Исландиядаги беморлардан бири янги коронавируснинг 2та штаммини юқтириб олган, деб хабар беради Reykjavík Grapevine журнали deCODE genetics биофармацевтика компанияси раҳбари Кари Стефанссонга таянган ҳолда.

Фото: Shutterstock

Иккинчи штамм — бу Хитойнинг Ухань шаҳрида тарқалган илк коронавируснинг мутациясидир. Мутахассис фикрига кўра, гап биринчи марта коронавирусни қўшалоқ юқтириш ҳолати ҳақида кетяпти.

Тахминга кўра, мутациялашган штамм янада тажовузкор бўлиши мумкин, чунки бемор ўзи билан алоқада бўлган инсонларни айнан шу вирус билан зарарлаган.

Маълумотларнинг халқаро базасига кўра, коронавируснинг бундай тури Исландиядан ташқарида аниқланмаган. 

24 март ҳолатига Исландияда коронавирус келтириб чиқарадиган COVID-19 хасталигига чалинган 588 бемор аниқланган. Улардан 1 нафари – кекса аёл вафот этган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид