Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ичан қалъа» карантинда – Хивадан фоторепортаж
Коронавирус пандемияси туфайли 15 мартдан бошлаб чет эл фуқароларининг Ўзбекистонга кириши вақтинча тақиқланди. Шунингдек, мамлакат ҳудудида карантин чора-тадбирлари кучайтирилди. Натижада, ички ва ташқи туристлар оқими тўхтади.
Айни пайтда Ўзбекистон ҳудудидаги барча музейлар, тарихий обидалар ёпилган. Шу жумладан, Хива шаҳридаги дунёга машҳур «Ичан қалъа»да ҳам чекловлар ўрнатилди: мажмуа ҳудудидаги барча музейлар, кўнгилочар масканлар, дўконлар ва ресторанлар фаолияти тўхтатилди.

Асрлар давомида гавжум бўлиб келган тарихий-меъморий мажмуа ҳозирда сукунатга чўмган...











Албатта бу чоралар инсон саломатлиги учун қайғурган ҳолда, зарурат юзасидан кўрилаётганини барча тушуниб турибди. Ишонамизки, «Ичан қалъа» тарихий-меъморий мажмуаси кун келиб яна хорижлик ва ўзбекистонлик сайёҳлар билан тўлади. Ҳозирча эса шифокор ва мутахассисларнинг тавсияларига амал қилинг ва уйда қолинг. Умид қиламизки, биз бу синовлардан ҳамжиҳатлик билан ўтамиз.
Нурмуҳаммад Саид
Мавзуга оид
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
08:45 / 20.05.2026
Ўсимликлар карантини агентлиги директори янги вазифага ўтди
19:09 / 11.05.2026
Россияда ўзбек асаларилари ортилган юк машинаси бир ойдан бери қидирилмоқда
07:54 / 06.05.2026