Ўзбекистон | 12:41 / 25.03.2020
49179
1 дақиқада ўқилади

Ички ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланди

Саидкарим Нишонбоев ички ишлар вазирининг ўринбосари лавозимини эгаллади

Саидкарим Нишонбоев
Фото: ИИВ ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда вазирлик хабарида айтилган.

Ўзбекистон Республикаси президентининг қарори билан полковник Саидкарим Абдуҳакимович Нишонбоев ички ишлар вазирининг ўринбосари лавозимини эгаллади.

Тайинловга қадар С.Нишонбоев Ички ишлар вазирлиги Ташкилий департаменти, бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Бундан олдин, бош прокурор ва ички ишлар вазирининг ўринбосарлари сони яна биттага кўпайгани хабар берилганди.

Президентнинг “Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, экин майдонларини ўзбошимчалик билан эгалланишининг олдини олиш, қишлоқ хўжалиги техникалари ҳолатини назорат қилиш, минерал ўғитларнинг мақсадли ишлатилишини, пахта ва ғалла ҳосилини йиғиб олишда жамоат тартиби, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга масъул бўлган Ўзбекистон ички ишлар вазирининг ўринбосари лавозими жорий этилди.

Мавзуга оид