Жамоат жойларида ниқоб тақиш талабига қанчалик риоя қилинмоқда?
16 мартдан Ўзбекистонда коронавирус тарқалишига қарши карантин чоралари эълон қилинган бўлса, 25 мартдан эътиборан жамоат жойларда юрган фуқаролар ниқобда бўлишлари шарт қилиб қўйилди. Тошкент шаҳри, Нукус ва вилоят марказларидаги жамоат жойларига ниқобсиз чиққан ҳолат қайд этилса – базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида, мазкур ҳолат яна қайтариладиган бўлса – базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида жарима қўлланилиши белгиланди. Яъни, биринчи марта ниқоб тақмаганда 223 минг сўм, иккинчи марта учун 669 минг сўм жарима солишга асос бўлади.
Хўш, Тошкент шаҳрининг жамоат жойларида юрган фуқаролар бу талабга қай даражада бўйсунишмоқда?
Бугунги кунда шаҳарнинг асосий жамоат жойлари бўлган бозорларда харидорлар ва сотувчилар ниқоб тақишмоқдами, деган саволга жавоб олиш мақсадида Тошкентнинг Чилонзор савдо маркази, Фарҳод ва Чорсу деҳқон бозорларида бўлдик.
Умуман олганда, аксарият ҳукумат талабини тўғри қабул қилгани, кўрилаётган чоралар зарурий эканлигини айтишди ҳамда биринчи галда ўзлари ва ўзгаларнинг соғлиғи ҳақида қайғуриш важидан ниқоб тақаётганларини таъкидлашди.
Бироқ, бозорда ва бозор атрофидаги ҳудудларда ниқобсиз юрган фуқаролар ҳам кўзга ташланди. Уларнинг баъзилари, камерамиз объективини кўргач, ниқобларини таққан бўлса, айримлари қийналиб кетаётганини баҳона қилди.
Хуллас, шаҳар бозорлари ва кўчаларда ниқоб тақиш талаби деярли инкорсиз бажарилмоқда, дейиш мумкин.
Шу билан бирга, эслатиб ўтмоқчимиз, жамоат жойларида ниқобсиз юрганлар иши судда кўрилиб, жарималар белгиланмоқда.
Мавзуга оид
20:43 / 14.11.2024
Еврокомиссия Meta’ни қарийб 800 млн евро жаримага тортди
18:34 / 08.11.2024
Марказий банк 7 та банк ва 2 та микромолия ташкилотини жаримага тортди
07:50 / 31.10.2024
Йўлнинг четки чап қаторида ҳаракатланган юк машинаси ҳайдовчилари жаримага тортилади
11:00 / 04.10.2024