Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коронавирусга чалинган беморлар орасида 11 нафар тиббиёт ходими бор — Президент
Уларга 100 миллион сўмдан компенсация тўланади.
Коронавирус инфекциясини юқтириб олган 65 бемордан 11 нафари – тиббиёт ходимлари, деб маълум қилди Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев.
Давлат раҳбари бу ҳақда 26 март куни эпидемиологик вазият ва бу борада қилинаётган ишлар юзасидан кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтди.
Таъкидланишича, коронавирус билан касалланган беморларни даволаш пайтида вирусни юқтириб олган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга бир марталик тўлов миқдори 100 миллион сўм этиб белгиланди.
Шунингдек, беморлар билан ишлаган вақтида коронавирус инфекциясини юқтириши натижасида оғир аҳволга тушган ва соғлиғи тикланмаган тақдирда тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга ёки уларнинг оила аъзоларига 250 миллион сўм тўлаб берилади.
Коронавирус билан курашаётган шифокорларга 25 миллион сўмдан ойлик устама тўланади
Ўзбекистон коронавирусни аниқловчи 300 мингта экспресс-тест сотиб олади
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
23:15 / 24.08.2025
Мирзиёев Зеленскийга табрик йўллади
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025