Жамият | 16:20 / 26.03.2020
21635
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарё вилоятига автомашиналар кириши вақтинча тўхтатилди

Фото: KUN.UZ

Коронавирус эпидемияси туфайли Сурхондарё вилоятига ҳам бошқа ҳудудлардан енгил автомашиналар ва йўловчи ташувчи транспортларнинг кириши номаълум муддатга чекланди. Бу ҳақда Сурхондарё вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот гуруҳи катта инспектори Аброр Чориев маълум қилди.

Хабарга кўра, вилоят ҳудудида коронавирус инфекциясининг тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида «Дарбанд» мунтазам йўл-патруль хизмати масканида 24 март кунидан бошлаб автотранспорт воситаларининг вилоят ҳудудига киритилиши вақтинчалик тўхтатилган.

Мавзуга оид