Қарши шаҳрига кириш ва чиқиш тўхтатилади
Бу вилоят ва шаҳарга кириш-чиқишдаги чекловлар юк ташиш билан боғлиқ ҳолларга, шунингдек, доимий яшовчи шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди

Фото: ЎзА
Жорий йил 27 март куни, тунги соат 00:00дан бошлаб, Қарши шаҳрига кириш-чиқиш ҳар қандай транспорт воситаларида (автобус, микроавтобус ва енгил автотранспорт) тўхтатилади.
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, бу вилоят аҳолисининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш ҳамда коронавирус инфекциясининг вилоят ҳудуди бўйлаб тарқалишини олдини олиш мақсадида махсус комиссия қарорига кўра амалга оширилади.
Вилоят ва шаҳарга кириш-чиқишдаги чекловлар юк ташиш билан боғлиқ ҳолларга, шунингдек, доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, бошқарма, идора ва ташкилот (нодавлат ташкилот)ларда меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган раҳбар ва ходимлар, шифокор ва ҳамширалар, давлат санитария ва эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари ҳамда вилоят ҳокимининг алоҳида топшириғига асосан вилоят туманларига бириктирилган масъул ходимлар рўйхат ва вилоят ЙПХ махсус рухсатномаси асосида вилоят бўйлаб ҳаракатланиши мумкин.
Шу билан бир қаторда, 28 март куни соат 06:00дан бошлаб Қарши шаҳри ҳудудида барча қатновлар (йўловчи ташувчи, онлайн хизмат кўрсатувчи автомашиналар, автобус ва микроавтобуслар) ҳаракати тўхтатилади. Корхоналарнинг озиқ-овқатларни хонадонларга етказиб бериш автомашиналари ҳаракатланиши мумкин.
Ҳар бир туман (шаҳар)лар ҳудудларига кириш-чиқишни назоратга олиш ва автомашиналарни дезинфекция қилиш чораларни кўриш мақсадида вақтинчалик маскан (пост)лар фаолияти йўлга қўйилади.
Шунингдек, зарур ҳолларда вилоят аҳолисининг бошқа вилоятлар ҳудудига чиқиши ва кириши (пиёда ёки автомашинада)га юқори даражада чекловлар ўрнатилади. Зарурат бўлмаганда вилоят ҳудудидан чиқиш тавсия этилмайди.
Вилоят ва шаҳар ҳудудига киришга қўйилган чекловларга ва карантин қоидаларини бузган шахсларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантириш берилган.
“Азиз қашқадарёликлар, Сизларни яна бир бора карантин даврида тартиб-интизом ва амалдаги қонунчилик талабларига қатъий риоя этишга ҳамда зарурат бўлмаса уйда қолишга чақирамиз! Барча саъй-ҳаракатларимиз – аҳоли саломатлиги ва осойишталиги учун! Уйда қолинг!” - дейилади маълумотда.
Аввалроқ, Навоий шаҳрига ҳам кириш ва чиқиш тўхтатилиши хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
Спорт | 18:17 / 04.05.2025
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
Спорт | 10:00 / 01.05.2025
Орзу-ҳавас ниқобини кийган кимўзарга ўйнаш: ҳукумат тўйларни тартибга сола оладими?
Ўзбекистон | 17:00 / 30.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитойда мунтазам равишда ортиқча ишлаб келган репетитор ўз ишхонасида вафот этди
Жаҳон | 00:46
-
Малдив президенти матбуот анжумани давомийлиги бўйича жаҳон рекордини ўрнатди
Жаҳон | 00:16
-
Google филм ва телешоулар ишлаб чиқариш бўйича янги бўлинмасини ишга туширди
Жаҳон | 23:45 / 05.05.2025
-
Тошкентда Lacetti уриб кетган пиёда вафот этди
Жамият | 23:43 / 05.05.2025
Мавзуга оид

13:05 / 14.04.2025
Ural Airlines'нинг Қарши - Москва рейси техник сабабларга кўра бекор қилинди

18:13 / 31.03.2025
Қарши шаҳрида ўзбек-немис қўшма мактаби ташкил этилади

16:09 / 28.03.2025
Қаршида солиқ инспекцияси ходими пул талаб қилиб олганида ушланди

16:41 / 14.03.2025