Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
17 ёшли шахсга нисбатан товламачилик бўйича жиноят иши қўзғатилди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми “а, в” банди (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган
Иллюстратив фото
Бухоро шаҳрида яшовчи вояга етмаган 17 ёшли Т.Р. 2019 йилнинг ноябрь ойидан 2020 йилнинг февраль ойига қадар бўлган вақт оралиғида 20 ёшли Г.Ю. билан ўзаро гаплашиб юрган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, бу шахс унинг фотосуратларини уяли алоқа воситаларига юклаб олиб, ушбу фотосуратни интернет тармоқларида тарқатиб, ошкор қилиш билан қўрқитиб, шарманда қилишини айтган ҳолда таҳдид қилиб, фотосуратларни ошкор қилмаслик эвазига 2 850 АҚШ доллари ва турли хилдаги тилла-тақинчоқларни беришга мажбур қиладиган шароитга солиб, Г.Ю.нинг мулкини товламачилик йўли билан қўлга киритган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2020 йилнинг 18 март куни Бухоро шаҳри 4-сонли ИИБ Тергов гуруҳи томонидан вояга етмаган Т.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми “а, в” банди (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Қайд этилишича, Т.Р. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган ва ўрнатилган тартибда ушланган, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
17:40 / 30.04.2026
Бухородаги тарихий мажмуа олдида ноқонуний тарғибот: ММА турнири баннерида онлайн қимор ўйини логотипи ҳам бор
09:15 / 30.04.2026
Бухоро ва Сурхондарёда Афғонистондан контрабанда қилинган опийнинг катта партияси аниқланди
16:29 / 24.04.2026
“Бухоро бўйича алоҳида йиғиламиз” – Маданий мерос агентлиги Бухоро этнотуристик маркази ҳақидаги саволни жавобсиз қолдирди
20:10 / 18.04.2026