Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Узлуксиз ичимлик суви йўқ ҳудудлар карантин даврида қандай яшайди?
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудлари узлуксиз ичимлик суви билан таъминланмаган. Аммо карантин даврида ҳам уларга сув етказиб бериш тўхтатилмайди.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги матбуот котиби Алипаша Аҳмедов узлуксиз ичимлик суви билан таъминланмаган ҳудудда истиқомат қилувчи аҳоли талаби қондирилишини маълум қилди.
Узлуксиз ичимлик суви йўқ ҳудудлар карантин даврида қандай яшайди?Узлуксиз ичимлик суви йўқ ҳудудлар карантин даврида қандай яшайди? 👉 https://kun.uz/45846797
Posted by Kun.uz on Saturday, March 28, 2020
«Айни пайтда 2 мингга яқин махсус сув ташувчи транспорт воситалар фаолияти кўрсатмоқда. Улар орқали узлуксиз тоза ичимлик суви билан таъминланган ҳудудларга сув етказиб берилиши белгиланган. Бу тадбир карантин даврида ҳам тўхтатилмайди ва ўрнатилган тартибда давом этади», - деди у.
Аммо ичимлик ва оқова сув учун истеъмолчилардан тушадиган тушум даражаси бунга қадар бир кунлик ўртача тушум 4,7 млрд. сўмни ташкил этган бўлса, 26 март куни 2,9 млрд сўмни ташкил этмоқда. Бу салкам 2 бараварга камайишни кўрсатяпти.
Мавзуга оид
21:31 / 30.01.2026
ЖССТ Нипаҳ вируси хавфини паст баҳолади ва чеклов қўйишни тавсия қилмади
20:53 / 25.01.2026
Кореяга киришда карантин талаблари кучайтирилди
09:06 / 03.01.2026
Ҳиндистонда ифлосланган ичимлик суви туфайли 9 киши вафот этди
09:56 / 27.11.2025