Жамият | 22:53 / 29.03.2020
25243
4 дақиқада ўқилади

Тошкент вилояти: синов даври бу – паришонликка ўрин йўқ

Эл бошига иш тушганда асл инсонлар жипслашадилар. Дунёни ташвишлантираётган коронавирус муаммоси Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмади. Аммо ҳаёт тўхтаб қолмайди, жамият муаммолари ўз ечимини кутиб тураверади.

27 километр масофадаги Тошкент-Нурафшон йўналиши учун усти очиқ бўлган метро қурилиши режалаштирилмоқда.

Умумий узунлиги 27 километр масофадан иборат Тошкент-Нурафшон йўналишида очиқ усулда метро қурилишига эҳтиёж мавжуд.Шунингдек, учта кўприк, театр ва бир неча олий ўқув юртларининг биноларини қуриш кўзда тутилган. 

Карантинга қарамай зарур йўналишларда фаолият давом этади.

Вилоятда жорий йилнинг январь-февраль ойларида режадаги 20,6 млн АҚШ доллари миқдоридаги хориж инвестицияси ўрнига 32,4 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция ўзлаштирилди.

2020 йилнинг биринчи чорагида 113,4 млн АҚШ доллари миқдоридаги экспорт режаси ҳам уддаланди.  

Россия компанияси Тошкент вилоятида кўп қаватли уй-жой қурмоқчи.

Россия Федерациясининг кўп қаватли уй-жойларни қуришга ихтисослашган компаниялари вакиллари келиб, кўп қаватли уй-жойларни бунёд этишдаги тажрибаси, имкониятлари ва хориж давлатларида барпо этган уй-жойлари хусусида батафсил маълумотлари билан тақдимот маросимини ўтказишди. Бир қатор туман ва шаҳар ҳокимлари иштирок этган тадбирда томонлар ўзаро ҳамкорликда ишлашга келишиб олдилар.

Бўкада ҳаёт қизғин – «Минг оилага – минг туҳфа» акцияси бунга ёрқин мисол! 

Халқимизнинг бошига тушган синов даврида Бўка туманида фермерлар ҳомийлигида кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, даромади кам оилаларга бир бошдан қорамол туҳфа қилинди. Қорамол азалдан қишлоқ ҳаётида ўзига хос таянч бўлган. Демак энг камида минг оила ўзига хос таянчга эга бўлди. 

Қуйи Чирчиқда ҳам қатор лойиҳалар:

Тумандаги «ТCT Agrocluster» агросаноат кластери муваффақиятга қандай эришмоқда?  

Қуйи Чирчиқда ер майдонларига ер ости сизот сувлари яқинлиги, ҳудуди бироз пастда жойлашганлиги боис, деҳқончилик қилиш бирмунча мураккаброқ. Пахтачилик билан бирга, шоличилик, чорвачилик ва балиқчилик соҳаларини ривожлантириш учун ҳам қулай имкониятлар мавжуд. Аммо пахтачиликда ҳам юқори натижаларга эришиш мумкинлигини «ТCT Agrocluster» агросаноат кластери исботлади.

Карантинга қарши чоралар биринчи навбатда

Қуйи Чирчиқ туманида коронавирус эпидемиясининг олдини олиш мақсадида олиб борилаётган чора тадбирлар давомида туманнинг барча кириш постларида, бозорларда ва аҳоли гавжум жойларида махсус ускуналар билан ҳар бир фуқароларни кўрикдан ўтказмоқда.

Сизнинг соғлиғингиз биз учун муҳим. Азиз юртдошлар. Карантин вақтида зарурат бўлмаса кўчага чиқманг!

Қизил ярим ой жамияти жараёнда фаол 

Ҳозирги кунда дунё давлатларини хавфга солаётган коронавирус инфекциясининг олдини олиш бизнинг асосий мақсадимиздир. Қизил Ярим Ой жамияти Қуйи Чирчиқ тумани бўлими томонидан 50 нафар аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож, кекса ва ёлғиз қарияларга коронавируснинг олдини олиш мақсадида дори-дармонлар, шунингдек, инсон саломатлиги учун керакли бўлган гигиеник ва антисептик воситалари бепул тарқатилди. Бундай акциялар Қизил ярим ой жамияти томонидан узлуксиз равишда амалга оширилиши мақсад қилиб олинган.

Синовни саховат билан енгамиз!

Айни дамда юртимиз синовли кунларда бошидан ўтказмокда. Шундай кунларда халқимизга хос бўлган қадриятлар, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Жумладан, Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими билан биргаликда ана шундай ўзгалар кўмагига муҳтож 51 нафар оилаларга ёрдам қўлини чўзиб, юзага келган қийинчиликни биргаликда енгиш чораларини кўрмоқда-, дея хабар беради туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Мавзуга оид