11:09 / 30.03.2020
18947

Ҳиндистонда актёр Акшай Кумар коронавирусга қарши кураш фондига 3,3 млн доллар хайрия қилди

Ҳиндистонлик актёр Акшай Кумар коронавирус учун хайрия фонди тадбирларига қўшилди. У ўз жамғармасидан 250 миллион рупе (3 миллион 338 минг АҚШ доллари атрофида) хайрия қилган.

Актёр твиттердаги саҳифасида ўз фондидан Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг хайрия фондига ҳисса қўшмоқчи эканини ёзди.

«Ҳозир ҳамма нарса инсонлар ҳаёти учун хизмат қилиши кераклигининг айни вақти», дея пост қолдирган у.

Актёрнинг рафиқаси, колумнист Твинкл Кханна турмуш ўртоғининг ҳаракатини олқишлаши ва у билан фахрланиши ҳақида ёзган.

Акшай Кумар пул ўтказгган PM-CARES FUND («Бош вазир ғамхўрлик фонди») хайрия ташкилоти 28 март куни ташкил этилган.  

Бош вазир Нарендра Моди барча одамларни ушбу фондга ўз ҳиссаларини қўшиш орқали Ҳиндистон коронавирусга қарши олиб бораётган урушга ёрдам беришга чақирган эди.

Айни мана шу чақириқни ҳурмат қилган ҳолда фавқулодда вазиятда ташкил этилган фонд Ҳиндистонда узоқ вақт фаолият юритиши ва соғлом турмуш тарзига ҳисса қўшишига умид қилинмоқда.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top