Жамият | 21:42 / 30.03.2020
32203
2 дақиқада ўқилади

Карантин пайтида мардикор ва вақтинча ишсизларга моддий ёрдам бериладими?

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бошқарма бошлиғи Темур Маҳмудов карантин даврида мардикорларга моддий ёрдам қай тартибда берилишига изоҳ берди.

«Кунлик ишчиларнинг фаолиятини тартибга солувчи марказлар карантин ва чеклов тадбирлари давомида ёпилган. Кунлик ишлар билан шуғулланувчилар ўзлари доимий яшайдиган ҳудуддаги Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига мурожаат қилишлари тавсия этилади.

Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси ҳисобига қўшимча 200 млрд сўм миқдорда маблағ ажратилган.

Ишсиз фуқаролар, чегаралар ёпилгани муносабати билан меҳнат миграциясига чиқиб кета олмаган шахслар ва карантин сабабли вақтинча ишсиз қолган ходимлар шунингдек, кунлик ишларда ишлаётган шахслар учун жамоат ишларига жалб қилиш имкониятлари кенгайтирилди.

Карантин чоралари амал қилиш даврида жамоат ишларига жалб қилинаётган фуқароларнинг иш ҳақи, иш берувчининг идоравий бўйсунуви, ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, тўлиқ (100 фоиз) Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлаб берилади», дея Маҳмудовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Муҳаббат Маъмирова
Тайёрлаган Муҳаббат Маъмирова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид