Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда банклар ресурслари қисқараётгани йўқ – МБ
Эпидемиологик ҳолат даврида фуқароларнинг банклардан ўз маблағларини қайтариб олиши, пулларни хорижий валютага алмаштириш, кредитларни реструктуризация қилиш масалалари турганда банклар ўз ликвидлигини сақлаб қола оладими?
Фото: Марказий банк
Ўзбекистон банклари етарлича ликвидликка эга, деб маълум қилди Марказий банк бошқарма бошлиғи Ҳусанхўжа Обидов юқоридаги саволга жавобан.
«Марказий банк тижорат банкларининг ликвидлиги устидан доимий мониторинг олиб боради. Хусусан, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳисобрақамларидаги қолдиқлар, валюта олди-сотдиси назорат қилинади.
Айтиш мумкинки, Ўзбекистонда банк тизими етарли даражада ликвидликка эга. Банклардаги ресурсларнинг қисқариш ҳолатлари кузатилмаяпти.
Ликвидлик билан боғлиқ муаммолар юзага келганда ҳам Марказий банк уларни қўллаб-қувватлаш учун керакли воситаларга эга», – деди Ҳусанхўжа Абидов 30 март кунги брифингда.

Бундан олдин Карантин даврида халқаро пул ўтказмалари хизмати чекланмаслиги, пластик карталар билан ҳам муаммо бўлмаслиги маълум қилинган эди.
Мавзуга оид
11:07
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
13:45 / 24.04.2026
Биринчи чоракда Ўзбекистонга юборилган пул ўтказмалари 13 фоизга ошди
21:47 / 09.04.2026
Амир Темур юбилейига бағишланган олтин ва кумуш тангалар чиқарилди
14:03 / 08.04.2026