Ўзбекистон | 14:48 / 30.03.2020
8063
2 дақиқада ўқилади

Судлар қайси тоифадаги ишларни кўришда давом этиши маълум қилинди

Маъмурий қамоқ ва қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш тўхтатилмайди.

Ўзбекистон судларида фуқароларнинг шахсий қабули, суд жараёнлари ва сайёр суд мажлислари вақтинча тўхтатилган.

Олий суд матбуот хизмати судлар қайси тоифадаги ишларни кўришда давом этиши ҳақида маълумот берди.

Унга кўра:

  • қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллаш;
  • қамоқда сақлаш муддатини узайтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш;
  • маъмурий қамоққа олиш;
  • шахсни тиббий муассасага жойлаштириш;
  • шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ётқизиш (стационарда ётиш муддатини узайтириш);
  • шахсни сил касаллигига қарши курашиш муассасасига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш (муассасада ётиш муддатини узайтириш);
  • фуқарони муомала лаёқатини чеклаш ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш;
  • ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган тоифадаги ишларни кўриб чиқиш давом этади.

Шунингдек, судлар суд буйруғи тартибидаги ишларни ҳам кўриши мумкин.

Фуқаролар ҳужжатларни судларга фақат электрон шаклда ёки почта орқали юбориши тавсия этилади.

 Бундан ташқари, кўриб чиқилиш учун тайинланган ишлар қолдирилгани сабабли, уларни кўрилишга қайта тайинланган вақти бўйича суд мажлиси иштирокчиларига алоҳида хабар қилинади.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид