Ўзбекистон | 13:28 / 31.03.2020
6122
1 дақиқада ўқилади

Малака ошириш ўқишлари карантиндан кейин давом этади

Коронавирус хавфи туфайли жорий этилган карантин даврида малака ошириш таълим ташкилотлари фаолияти тўхтатилган. Ўқиш карантиндан кейин давом этади, деб хабар бермоқда Кун.уз мухбири.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси матбуот котиби Феруза Мадраҳимова карантин даврида малака ошириш таълим ташкилотлари фаолияти тўхтаганини маълум қилди. У бу ҳақда 31 март куни АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда айтган.

«Карантин даврида ўталмаган малака ошириш ўқиши режа асосида муайян вазият барқарорлашгач, давом этади. Шунингдек, таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш фаолияти ҳам қисман тўхтатилган. Айни пайтда, масофадан туриб ҳужжатларни таҳлил этиш ва ўрганиш иши давом эттирилмоқда, холос», - дейди у.

 
Малака ошириш ўқишлари карантиндан кейин давом этади

Малака ошириш ўқишлари карантиндан кейин давом этади 👉 https://kun.uz/33435430

Posted by Kun.uz on Tuesday, March 31, 2020

Эслатиб ўтамиз, карантин туфайли айрим банк кассалари, валюта айирбошлаш шохобчалари фаолияти ҳам тўхтатилди.

Алишер Рўзиохунов
Тайёрлаган Алишер Рўзиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид