Ўзбекистон | 18:31 / 08.08.2025
1869
1 дақиқада ўқилади

Малака ошириш истагидаги шахсларга «касб ваучери» берилади

«Касб ваучери» ссуда кўринишида берилади. Шахс ўқишни тугатиб сертификат олгач, ишга жойлашганидан сўнг, 2 йил давомида ссудани Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига қайтаради.

«Меҳнат муносабатлари ва касбга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда иш берувчиларни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2025 йил 1 ноябрдан эътиборан, малакасини ошириш ва касбга қайта тайёрланиш истагидаги шахсларга қўшимча таълим олиш учун «Касб ваучери» бериш тартиби жорий этилади.

«Касб ваучери» ссуда кўринишида берилади. Шахс ўқишни тугатиб сертификат олгач, ишга жойлашганидан сўнг, 2 йил давомида ссудани Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига қайтаради.

Қуйидаги шахсларга касб-ҳунар курсларида таълим олиш даврида Жамғарма ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1 баравари миқдорида стипендия тўланади:

  • ногиронлиги бўлган шахсларга;
  • 3 ойдан ортиқ давом этадиган курсларда таълим олаётган Камбағал оилалар реестридаги оилалар аъзоларига;
  • доимий яшаш жойидан бошқа ҳудудга қатнаб таълим олаётган шахсларга.

Бунда ишсизлик нафақаси тўланиши даврида ўқувчиларга стипендия тайинланмайди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид