Жаҳон | 23:10 / 31.03.2020
6498
1 дақиқада ўқилади

Россияда савдо нуқталарининг қарийб 40 фоизи вақтинчалик ёпилди

Ошхоналарнинг 65 фоизга яқини ва қаҳвахона ҳамда ресторанларнинг 42 фоизи ишламаяпти. Айримлари уйга таом етказиб бериш орқали фаолиятини давом эттирмоқда.

Фото: Getty Images

Россияда савдо нуқталарининг 37 фоизи иш фаолиятини вақтинчалик тўхтатди, деб хабар берди «Эвотор» IT-компанияси. Компания савдо нуқталарининг 30 март ҳолатига фаоллигини таҳлил қилди ва уларнинг февралдаги фаоллиги билан таққослади.

Маълум қилинишича, ноозиқ-овқат дўконлари орасида энг кўп жабр кўрганлари кийим дўконлари бўлди: бу дўконларнинг 85 фоизи ишлашни тўхтатган. 

Гул дўконларининг 78, электроника дўконларининг 75 фоизи ёпилган.

71 фоиз фитнес-марказлар ва 65 фоиз меҳмонхоналар фаолиятини тўхтатган.

Ошхоналарнинг 65 фоизга яқини ва қаҳвахона ҳамда ресторанларнинг 42 фоизи ишламаяпти. Айримлари уйга таом етказиб бериш орқали фаолиятини давом эттирмоқда.

Супер ва минимаркет, новвойхона ва зоодўконларнинг 25 фоизга яқини вақтинчалик ёпилган. Улар ишлашда давом этиши мумкин эди, аммо харидорлар оқимининг камайгани, ходимларнинг касаллиги ёки маҳсулот етказиб беришдаги қийинчиликлар сабабли ишлашни тўхтатган, деб тахмин қилмоқда «Эвотор».

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид