Путин ҳукуматга фавқулодда вазият режимини киритиш ваколатини берди
Россия президенти Владимир Путин ҳукуматга фавқулодда вазият режимини киритиш ваколатини берувчи қонунни имзолади.
Ҳужжатга кўра, ҳукумат ягона огоҳлантириш тизими ва фавқулодда вазиятни бартараф этиш ишларини мувофиқлаштириши мумкин.
Шунингдек, вазирлар маҳкамаси тиббий ашёлар савдосини чеклаш, ҳарбий ҳолатлар, фавқулодда вазиятлар шароитида фойдаланиш, атрофдагиларга хавф туғдирувчи касалликларни профилактика қилиш ва даволаш учун мўлжалланган дорилар ва тиббиёт воситаларини рўйхатдан ўтказиш ҳамда муомалага киритилишининг алоҳида тартибини киритиш ҳуқуқига эга бўлади.
Шунингдек, вазирлар маҳкамасига банкротлик тўғрисида иш қўзғатишга мораторий киритиш имкони берилади.
Охирги маълумотларга кўра, Россияда коронавирусга чалинган 2777 нафар бемор аниқланган, 24 киши вафот этди, 190 киши тузалди.