Трамп америкаликларни “жуда оғир” икки ҳафта кутаётганидан огоҳлантирди
АҚШ аҳолисини коронавирус пандемияси сабабли “жуда оғир икки ҳафта” кутмоқда. Бундан Оқ уйдаги брифингда АҚШ президенти Дональд Трамп огоҳлантирди.
“Мен ҳар бир америкалик бизни кутаётган оғир кунларга тайёр туришини истайман. Биз бу икки оғир ҳафтадан ўтиб оламиз”, деб айтган Трамп. Кейинроқ у бу давр 3 ҳафтагача чўзилиши мумкинлигини қўшимча қилган.
Трамп, шунингдек, коронавирус билан боғлиқ вазиятни АҚШ бунгача учраган барча синовлардан энг оғири деб атаган. Бироқ у америкаликлар яқин орада “туннел охирида нур кўришларига” умид билдирган.
Америкалик мутахассисларнинг баҳолашича, АҚШда коронавирусдан 100 мингдан 240 минггача одам вафот этиши мумкин. Бу маълумотлар брифингда келтириб ўтилган. CNN телеканалининг таъкидлашича, ҳукумат илк бор АҚШда коронавирусдан ўлимлар сони бўйича расмий прогнозларни берди.
Шу билан бирга мутахассислар АҚШ аҳолиси ҳукуматнинг ижтимоий алоқаларни чегаралаш бўйича тавсияларига риоя қилмаса, бу рақамлар ортиши мумкинлигидан огоҳлантиришган. “Мўъжизавий вакцина йўқ. Бунда фақатгина одамларнинг ўзини қандай тутиши ёрдам беради”, деб айтган мутахассислардан бири Дебора Биркс.
Бу орада АҚШнинг аллергиялар ва юқумли касалликлар миллий институти директори Энтони Фаучи яқин кунларда АҚШда коронавирусдан ўлим ҳолатлари ортиб боришидан огоҳлантирган.
Охирги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 188 мингдан кўпроқни, вафот этганлар сони 3889 нафарни ташкил қилмоқда.
29 март куни АҚШ президенти коронавирусга қарши кураш доирасида киритилган чора-тадбирларни 30 апрелгача узайтирди. Ҳукумат фуқароларга уйдан ишлашга ўтишни, яшаш жойини заруратсиз тарк этмасликни, таомларни уйга буюртиришни ва ижтимоий алоқаларни минималлаштириш ёки умуман истисно қилишни тавсия қилган.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024