Жаҳон | 19:00 / 02.04.2020
13275
1 дақиқада ўқилади

ЖССТ коронавирусдан ўлим ҳолатлари бўйича Европадаги вазиятга баҳо берди

ЖССТнинг маълумот беришича, айни пайтда Европа ҳудудида коронавирус оқибатида 30 098 киши вафот этган. Ўлимларнинг 90 фоизи Италия, Испания ва Францияга тўғри келади.

Фото: AP Photo/Alessandra Tarantino

Европа ҳудудида COVID-19 сабабли 95 фоиз ўлим ҳолатлари ёши 60дан юқори бўлганларга тўғри келади. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ)  Европадаги бўлинмаси директори Ханс Клюге маълум қилди.

"Ўлимларнинг 95 фоиздан ортиғи ёши 60дан ошганлар билан содир бўлган. Бу ўлимларнинг 50 фоиздан ортиғи 80 ёш ва ундан юқори ёшдагилар билан юз берган. Шунингдек, 10та ўлимдан 8таси бир ёки иккита сурункали хасталиги бор инсонлар билан содир бўлган. Бу айниқса, юрак-қон томир касалликлари, гипертония ва қандли диабет хасталикларига тааллуқли", - деди у.

Унинг сўзларига кўра, кекса ёшдагиларнинг барчаси хатар гуруҳига киради.

ЖССТнинг маълумот беришича, айни пайтда Европа ҳудудида коронавирус оқибатида 30 098 киши вафот этган. Ўлимларнинг 90 фоизи Италия, Испания ва Францияга тўғри келади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид